Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марғилондаги савдо мажмуасида пичоқбозлик юз берди
17.10.2019 13:33,  
407

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида пичоқбозлик юз берди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 15 октябрь куни соат 10:00 ларда содир бўлган. 20 ёшли ишчи С.Т. 24 ёшли тадбиркор таниши Х.М. ва унинг 3 нафар қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан Х.М.ни кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс 1о йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

С.Т. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан