Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархини эълон қилди

Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархини эълон қилди

Марказий банкнинг телеграмдаги канали орқали олтин ва кумуш эсдалик тангаларининг сотиш нархлари эълон қилинди.

Унга кўра:

1 олтин танга 13 миллион 900 минг сўм;

1 кумуш танга 266 минг сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 30 ноябрь куни донаси 12,7 млн сўм бўлган 1900 та олтин ва донаси 236 минг сўмдан бўлган 6900 та кумуш эсдалик тангаларини савдога чиқарган эди. 

4683