Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк Ўзбекистонда доллар курсининг кескин ошиши сабабини изоҳлади
13.04.2020 15:51,  
2085

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта бозоридаги жорий ҳолат юзасидан ахборот берди.

Маълум қилинишича, жорий йил апрел ойида ички валюта бозорида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси тебранувчанлигининг ошиши кузатилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда март ойида экспорт 10 фоизга, халқаро пул ўтказмалари 23 фоизга камайгани маълум қилинди.

Коронавирус эффекти: Ўзбекистонда экспорт 10 фоизга, халқаро пул ўтказмалари 23 фоизга камайди 

Ушбу омиллар жисмоний шахслар билан операциялар сегментида сўмнинг алмашув курси бўйича маълум нисбатан кутилмаларнинг шаклланишига олиб келди. Март ойидан бошлаб аҳоли томонидан хорижий валюта сотиб олиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда.

Хусусан, март ойида жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳажмининг ойлик ўсиши 45 фоизни ташкил этган бўлса, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида сотиб олиш ҳажми ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 28 фоизга кўпайди.

Шунингдек, асосий савдо ҳамкорлар миллий валюта курсларининг сезиларли даражада қадрсизланиши натижасида ички валюта бозорида миллий валюта курсининг маълум даражада қадрсизланиши ва шунга мос равишда сўмнинг асосий савдо ҳамкорлар валюталарига нисбатан реал эффектив алмашув курси тафовутининг қисқариши кузатилмоқда.

Хусусан, жорий йил март ойидан бошлаб Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 10,3 фоизга, қозоқ тенгеси – 12 фоизга, турк лираси – 7,6 фоизга ва қирғиз соми – 11,2 фоизга қадрсизланди.

Марказий банк сўм алмашув курсининг қадрсизланиши эҳтимолини паст даражада баҳоламоқда. Дастлабки прогнозларга кўра, қисқа муддатли даврда сўм алмашув курси маълум бир кичик ўзгаришлардан кейин ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланади.

Шу билан бирга, Марказий банк тижорат банклари кассаларида конверсия операцияларини амалга ошириш учун етарли миқдорда нақд хорижий валюта мавжудлигини ва барча банкноталар дезинфекция қилинганлигини маълум қилади. Банкларнинг айирбошлаш шохобчалари одатдаги режимда ишламоқда ва нақд хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чеклов ва тўсиқлар ўрнатилмаган". 

Эслатиб ўтамиз, бугун Марказий банк 2020 йил 14 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 103,26 сўмга ошиб, 9 693,36 сўмни, евро курси ҳам 234,71  сўмга ошиб, бир евро 10 599,69 сўмни ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан