Марказий банк яна бир халқаро ташкилот тўлиқ аъзосига айланди

Марказий банк яна бир халқаро ташкилот тўлиқ аъзосига айланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Халқаро молиявий таълим тармоғининг (ИҲТТ/ХМТТ) тўла ҳуқуқли аъзосига айланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Тармоққа тўлиқ аъзолик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига нафақат ресурслардан фойдаланиш ва улардан ёрдам олиш, балки Техник Қўмита йиғилишларида ҳамда молиявий таълимни такомиллаштириш ва молиявий саводхонликни оширишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этиш имконини беради”, — дейилади Марказий банк хабарида.

2008 йилдан ИҲТТ Халқаро молиявий таълим тармоғи молиявий таълим соҳасида стандартларни баҳолашни самарали амалга ошириш ва мониторинг қилиш, аҳолининг турли қатламларининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ташаббусларни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, ўқувчиларнинг таълим ютуқларини баҳолашнинг халқаро дастурини (PISA) таълим тизимини баҳолаш мониторинги амалиётига жорий этиш соҳаларида сиёсат олиб боради.

Маълумот учун. 120 дан ортиқ аъзо мамлакатлардан ташкил топган халқаро тармоқ, Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаси каби МДҲ давлатларини ҳам ўз ичига олади.