Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Медведевнинг истеъфоси сўралган петицияга бир кунда 100 минг имзо чекилди
5.08.2016 17:36,  
8

Change.org сайтига Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг истеъфоси сўралган петиция жойлаштирилди ва унга бир кундаёқ 100 минг имзо тўпланди, деб ёзмоқда  gazeta.ru сайти.

 “Балиқ бошидан чирийди, балки вазирликнинг “самарали” ишлаши шундандир”, дейилади петицияда. Петиция президент Путинга ҳавола этилиши қайд қилинган.

3 август куни Медведев “Маънолар ҳудуди” форумида маош пастлигидан сўз очган ўқитувчига юқори даромад топиш учун касбни алмаштириш, масалан, тижорат билан шуғулланишни таклиф қилди. Бош вазирнинг бу таклифи ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

Айрим нашрлар фикрича, Медведев истеъфога кетиши мумкин. РФ Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу тахминни “кофе қуйқасига қараб фол очиш” дея баҳолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан