Мексикадан тимсоҳ, чаён ва заҳарли илонни совға сифатида олиб келаётган россиялик ушланди

Мексикадан тимсоҳ, чаён ва заҳарли илонни совға сифатида олиб келаётган россиялик ушланди

Москванинг “Внуково” аэропорти божхона хизмати ходимлари Мексиканинг Канкун шаҳридан учиб келган шахснинг юки ичидан тирик тимсоҳлар ва заҳарли илонни топишди, деб ёзади  Россия Федерал божхона қўмитаси.

“Россия фуқароси Россия ҳудудига 30 та кичик тимсоҳлар, 2 та ўргимчак, 4 та чаён ҳамда заҳарли илонни ноқонуний олиб киришга уринди”, - дейилган хабарда.

Қўлга олинган шахс бу ҳайвонларни қариндошларига совға сифатида олиб бораётганини маълум қилган.

Экспертиза ўтказилгандан кейин маъмурий ёки жиноий иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.  Ҳайвонлар махсуслаштирилган марказга вақтинча ушлаб туриш учун топширилди.