Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Microsoft Япониядаги ходимлари учун тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўрди: иш ҳажми ортган
5.11.2019 12:25,  
153

Бир ой давомида ишчиларга жума кунидан бошлаб дам олишга имкон берган Microsoft компаниясининг Япониядаги бўлинмаси чиқарган ҳисоботда “Тўрт кунлик иш ҳафтаси компаниянинг ишлаб чиқариш ҳажмини оширди”, дейилади.

Microsoft Japan берган баёнотда айтилишича, компания "Work-Life Choice Challenge Summer 2019" тадбири доирасида ҳар жума куни ўз идоралари эшигини ёпиб қўйган. Компаниянинг доимий ишлайдиган ходимлари бу қўшимча дам олиш кунлари учун ҳам маош олган.

Ушбу тартиб компаниянинг 2 280 нафар ходимидан 90%ига нисбатан қўлланган. Уларга ярим соатдан ортиқ мажлис ўтказиш тақиқланган ва иш бўйича барча саволларни шахсий учрашувларда эмас, мессенжерда ҳал қилиш тавсия этилган.

Натижада, ишлаб чиқариш, яъни, ҳар бир ходим амалга оширган сотув ҳажми деярли 40%га ошган.

“Узоқ ишламанг, яхши дам олинг ва кўп ўқинг. Инсонга ҳаётдаги мақсадларини ҳис қиладиган ва ишида яхшироқ натижаларга эришадиган муҳит керак. Мен ишчиларга ҳафта давомида 20% бўш вақт берилганда ҳам улар ўша тўлиқ иш вақтидаги натижаларга эришишини истайман”, деган Microsoft’нинг япон бўлинмаси президенти Такуйя Хироно.

Бу япон корпорацияси учун анча ноодатий қарор. Чунки Японияда кўп йиллардан буён ортиқча ва кўп куч сарфлаб ишлаш, бунинг оқибатида ўлимга олиб борувчи қаттиқ асабийлашиш муаммоси бор.

“Ақлли дам олиш”

2017 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра япон компаниялари ходимларининг қарийб чорак қисми ойига ўртача 80 соат давомида меъёрдан ортиқ ишлайди. Бу қўшимча иш вақтининг бир қисмига ҳақ тўланмайди.

Япон тилида “кароси” атамаси бор, бу “кўп ишлашдан ўлиш” маъносини билдиради. Ўртача статистикага кўра, ҳар бир япон йилига 1 713 соат давомида ишда бўлади.

Шунинг учун Microsoft’нинг бу тажрибасидан кейин ўтказилган сўровномада ходимларнинг 92%и айни амалиёт ўзларига ёққанини айтгани ажабланарли ҳолат эмас.

Бундан ташқари, идорадаги ортиқча дам олиш куни туфайли 2018 йил август ойига солиштирганда бир ой давомидаги электр истеъмоли 23%га, қоғоз харажатлари 59%га камайган.

Microfsoft’дагилар айни тажрибани қишда ҳам қайтадан ўтказишни режалаштиряпти. Бу сафар ходимларга қўшимча таътил берилмайди, унинг ўрнига улар қўшимча дам олиш кунларини олиш ва “ақлли дам олиш”га руҳлантирилади, дейилади баёнотда.

Олти кун

Аксинча, Хитойнинг Alibaba Интернет-дўкони асосчиси Жек Ма бундан олдинроқ 12 соатлик иш кунини жорий қилиш таклифи билан чиққанди.

2019 йил апрелидаги баёноотида у “966” номли схемани эълон қилган, бунга кўра ходимлар 9 дан 21 гача ишлашлар керак.

Британияда лейбористлар буюртмасига кўра тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилиш бўйича тақдиқот ўтказган олимлар “бу ҳақиқатдан узоқ” деган хулосага келган.

Россияда ҳам бош вазир Дмитрий Медведев иш ҳафтасини қисқартириш ҳақида гапирган, шу йил августида у сентябр охиригача “тўрт кунлик иш ҳафтаси мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилишини ўрганиш” учун Меҳнат вазирлигига кўрсатма берган эди.

Аммо кейинроқ Иқтисодиёт вазири ўринбосари Пётр Заселский “биронта ҳам ташкилот тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш ғоясини қўллаб-қувватламагани” ҳақида хабар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан