Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миср суди Al Jazeeraга катта миқдорда жарима тайинлади
28.12.2016 14:39,  
2

Миср суди Қатарнинг Al Jazeera телекомпаниясига материалларидан узоқ вақт давомида рухсатсиз фойдалангани учун маҳаллий журналистга 5 миллион Миср фунти (270 минг доллар атрофида) тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда.

Қоҳирадаги иқтисодий можаролар бўйича суд журналистнинг даъвосини қисман қондирди. У аслида бундан икки баробар кўп — 10 миллион фунт талаб қилганди.

Даъвогарга кўра, телеканал унинг рухсатисиз ўз репортажларида юзлаб маротаба фото ва видеолавҳаларидан фойдаланган ҳамда бошқа ОАВларга сотган.

Суд материалларида Al Jazeera журналист шахсий архивидаги, жумладан, Афғонистондаги уруш ва «Ал-Қоида» собиқ етакчиси Усома бин Лодин ҳақидаги фото ва видеоманбаларни муаллиф розилигисиз тарқатиб келгани қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан