Москва шаҳар думаси мигрантлар учун патент тўлов миқдорини 7 фоизга оширишни тасдиқлади

Москва шаҳар думаси мигрантлар учун патент тўлов миқдорини 7 фоизга оширишни тасдиқлади

Москва шаҳар думаси мигрантлар учун ишлаш ҳуқуқини берувчи патент нархини 7 фоизга ошириш, яъни 4200 рублдан 4500 рублга кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилди, деб хабар берди РИА Новости.

"Мигрантлар энг кўп ишлайдиган соҳаларда ўртача ойлик миқдори 14 фоизга кўтарилди. Мигрантлар маоши секин суръатларда ўсаётганини ҳисобга олган ҳолда, коэффициентларни 7%га қайта кўриб чиқишни ва мигрантлар учун патент нархини 4 минг 500 рубл этиб кўтаришни таклиф қиламиз", — деб айтган Москва тараққиёт ва сиёсат департаменти раҳбари Владимир Ефимов Москва шаҳар думаси мажлисида.

Ефимов, шунингдек, патент нархи икки йил давомида қайта кўриб чиқилмаганини таъкидлаган. Айни вақтда муҳожирларга ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат- патент учун тўлов нархи 4200 рублни ташкил қилади.