Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада Назарбоеванинг 230 миллионлик квартираси топилди
21.06.2020 19:10,  
2366

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи ҳамда мамлакат парламентининг собиқ спикери Дариға Назарбоевага тегишли Москвадаги элита тоифадаги квартира жамоатчиликка маълум бўлди. Бу ҳақда Insider нашри хабар бермоқда. Поварская кўчаси 20 уй манзилига эга ушбу уйнинг бозор қиймати қарийб чорак миллиард рублни ташкил қилади (амалдаги курс бўйича 33,7 млрд. сўм).

У квартирани 2006 йилда ҳали оддий депутат бўлганида олади, 2012 йилда у «Файерс Трейдер ЛТД» номига қайта расмийлаштирилади, бу эса ушбу компания ҳам Дариға хонимга қарашли эканлигини билдиради, дейди нашр. Назарбоеванинг оффшорлари борлиги Панама архивида эълон қилинганидан кейин ошкор бўлган эди. Қозоғистондаги шакар заводларига эгалик қилувчи Asterry Holdings Ltd компанияси унга тегишли. Шунингдек, OCCRP маълумотларига кўра, Дарига Назарбоеванинг оиласи Лондонда бир нечта кўчмас мулкка эга (шу жумладан, Шерлок Холмс музейи жойлашган уй ҳам). Мулкларнинг умумий баҳоси 200 миллион долларга тенг. Инсидерга кўра, Назарбоеванинг Москвада яна бош кўчмас мулклари ҳам бор. Шу сабабли президентнинг қизи бир неча бор очиқ равишда яширин иқтисодиётдаги бизнесдан чиқиб кетишга ва чет элдаги пул ва активларни яширмасликка чақирилган.

Дариға Назарбоева расман ҳеч қачон тижорат билан шуғулланмаган. 2004 йилгача менежерлик, 2004 йилдан кейин ҳукумат тузилмаларида фаолият юритган. Бироқ 2013 йилда Forbes нашри унинг бойлигини 500 миллион доллар атрофида баҳолаган. Шу билан бирга, у 2014 йилдан бери Форбес Қозоғистон нашри томонидан тузиладиган мамлакатнинг энг бой 50 миллионерлари рўйхатига киритилмаган (ушбу рўйхатга кириш учун энг камида $50 млн. капиталга эга бўлиш керак).

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан