Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус ёш танламайди: Москвадаги беморларнинг қарийб ярми 40 ёшдан кичик
30.03.2020 14:47,  
394

Москва шаҳридаги коронавируснинг оғир формаси билан оғриган беморларнинг 45 %и 65 ёшдан кичик инсонлар ташкил қилади, қарийб 15 фоизи эса 40 ёшга тўлмаганлар саналади дея маълум қилди Москва оператив штаби.

Механик вентиляциядаги беморлар орасида 40 ёшдан кичикларнинг улуши 40 %ни, 60 ёшдан кичикларнинг улуши 65 %ни ташкил қилади.

Барча юқтирганларнинг 46 фоизи 35 ёшдан 64 ёшгача, 33 фоизи 18 ёшдан 35 ёшгача.

Сўнгги 24 соат ичида Москвада коронавирус билан касалланган одамларнинг аксарияти (152 киши) 18 ёшдан 65 ёшгача бўлганлар, уларнинг 32 нафари қариялар ва 13 нафари болалардир, дейилади штаб-квартирада. Умумий ҳисобда кунига 270 янги бемор аниқланди.

Москвадаги коронавирус билан касалланган барча 1014 беморнинг 46 фоизи 35 ёшдан 64 ёшгача бўлган одамлардир. Иккинчи ўринда 18 дан 34 ёшгача бўлганлар гуруҳи (33,5%). Вирусга чалинганларнинг 15 фоизи 65 ёшдан катта одамлар ва 5,5 фоизи болалардир. Бошқарманинг таъкидлашича, болалардаги касалликлар асосан аломатларсиз ўтиб кетади, аммо болалар вируснинг фаол ташувчиси бўлиб қолиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан