Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги илк бор Хитойда ишлаб чиқарилган ҳаво ҳужумига қарши ракеталарни синовдан ўтказади
24.10.2019 22:47,  
435

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Хитойда ишлаб чиқарилган FD-2000 русумли ракеталарни илк бор синовдан ўтказади.

Қашқадарё вилоятида доимий жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм, Навоий вилоятидаги “Кулқудуқ” полигонида FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани синовдан ўтказилиши режалаштирган. Синов қўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлигида, жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра олиб борилади.

FD-2000 (бошқа номи HQ-9) - Хитойда ишлаб чиқариладиган зенит ракета мажмуаси бўлиб, у катта майдонлар ҳаво ҳужумида ҳимоя қилш учун хизмат қилади. Topwar саҳифаси хабарига кўра ушбу мажмуада Хитой томонидан Россиядан 1993 йилда сотиб олинган С-300 ЗРМда қўлланилган кўплаб ечимлар қўлланилган. Мажмуа 6-200 км масофа узоқликда ва 0,5 – 30 км баландликдаги нишонларни йўқ қила олади. Россия тизими олдида унинг устуворлиги – арзон нархи ҳамда кичик ва енгил радионишонлаш тизимидадир.

Бугунги кунда FD-2000 Хитой, Жазоир, Марокош, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳимоя кучларида қўлланилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан