Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутахассис: Туркия ва Греция ўртасида ҳарбий можаро бўлиши мумкин
6.12.2019 18:21,  
758

Туркия ва Ливия ўртасидаги эксклюзив иқтисодий зонани демаркация қилиш ҳақидаги кутилмаган баёнотдан сўнг Туркия Греция билан эҳтимолий ҳарбий можароларга янада яқинлашди, дейишмоқда мутахасисслар Aл-Жазирага.

27 ноябрда имзоланган шартномага биноан Ўртаер денгизининг шарқий қисмида, Туркия ва Ливия қирғоқлари бўйлаб “чизилаётган” денгиз коридори ЕИ аъзоси бўлган Грециянинг денгиз чегараларини “кесиб ўтади”.

Туркия энергетика вазири Фотиҳ Донмез шартнома иккала мамлакат томонидан ратификация қилингач, турклар демаркацияланган ҳудудида нефт ва газ қидирув ишларини амалга оширишини маълум қилди.

Греклар эса Крит ороли (Греция)нинг жануби-шарқига ҳарбий денгиз флотини юборган. Греция Бош вазири Криакос Мицотакис ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг чоршанба куни НAТО саммити доирасида бўлиб ўтган учрашуви ҳеч қандай ижобий натижа бермади.

"Бу очиқ ва ҳалол муҳокамада кўтарилган ҳар қандай масала бўйича келишувга эришилмади", деб айтди ҳукумат манбалари Aл-Жазира газетасига берган интервюсида.

“Европа Иттифоқи Туркиянинг Ўртаер денгизидаги сўнгги ҳаракатларида, жумладан Эгей денгизидаги [Кипрнинг денгиз ҳудудида углеводород хомашёси қидирув ишлари олиб борилган – sof.uz] тўлалигича Греция ва Кипрнинг тарафида бўлади. Туркия Европа Иттифоқининг барча аъзоларининг суверенитетини ҳурмат қилиши керак”, - дейилади Европа ташқи алоқалар хизмати баёнотида.

Шу билан бир қаторда, Кипр, Греция ва Миср билан энергетика иттифоқини тузган ҳамда бир қанча газ конлари грек компаниялари томонидан фойдаланиладиган Исроил ҳам ОAВда ўз баёнотини эълон қилди: “"Исроил ўзининг денгиз ҳудудларида Грецияни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини ҳамда бирдамлигини ва ушбу ҳуқуқларни бузишга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши эканини яна бир бор таъкидлайди. Исроил Греция билан шерикчиликка катта аҳамият беради".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан