Нафас сиқилмаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Нафас сиқилмаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Шифокор мендан нафасим сиқилмаётганини сўради. Буни қандай аниқласа бўлади?

Жавоб: Нафас сиқилиши - бу ҳаво етишмаслигини ҳис қилиш. нафас олиш тезлиги, хотиржамликда дақиқасига 22 та нафас олиш бўлиши лозим.

Нафас частотасини хотиржам ҳолатда ўлчаш учун қуйидагиларни бажариш зарур:

  • - Секундомер ёки қўл соатини олинг ёки уяли телефонингизда секундомерни ёқинг;
  • - агар бу вақтгача ҳаракатда бўлган бўлсангиз 5 дақиқа дам олинг;
  • - ўтирган ёки ётган ҳолда қўлларингизни кўксингизга қўйинг;
  • - кўкрак қафасингизни ҳаракатлантириб неча марта нафас олишингизни сананг;
  • - 1 дақиқадан сўнг санашни тўхтатинг. Катта кишиларда нормал нафас олиш частотаси 12-18 та бўлади.

Агар кўрсаткичлар 22 тадан кўп бўлса шифокорга мурожаат қилинг - бу нафас олишда муаммо борлигини кўрсатади.