Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган кўчаларини сув босди (видео)
2.10.2019 11:35,  
528

Бўлиб ўтган кучли ёмғирдан сўнг Наманган шаҳрининг айрим кўчаларини сув босди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабар қилмоқда.

"Namanganliklar" гуруҳида тарқалган видеога кўра, кеча ёққан ёмғир оқибатида кўчаларнинг бирида сув тўлган. Натижада автомобиллар ўтишга қийналмоқда.

“Наманган шаҳар “Ўн бир Аҳмад” тарафдаги темир йўли кўприги тарафдан мошиналар ўтишга қийналмоқда. Таваккал қилиб ўтаман десангиз, ўтаверинг, лекин йўлнинг ўртасига келиб ўчиб қолиш хавфи бор”, деб ёзган видео муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида, ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам тартибсиз қурилган бинолар туфайли ариқлар беркилиб қолгани, дренаж тизими нотўғри қурилгани ёки шикастлангани туфайли ёмғирдан сўнг кўчалар сувга тўлиб қолмоқда. Ҳар йил ушбу кўнгилсизликни олдини олишга харкат қилинсада, ҳозирча натижа қониқарли эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан