Халқ депутатлари Учқўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қарори билан Учқўрғон туман ҳокими Назиржон Ҳайиталиев лавозимидан озод қилинди. Ҳозиргача «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азимжон Ваҳобов туманнинг янги ҳокими этиб тайинланди.
Назиржон Ҳайиталиев Учқўрғон туманига 2016 йил февраль ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.