Наманганда 7 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади

Наманганда 7 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади

Фото: Халқ сўзи

Наманган вилоятида коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш тадбирлари доирасида вилоят тадбиркорлари томонидан 7 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш режалаштирмоқда, дея хабар беради "Халқ сўзи" газетаси.

Ушбу ҳаракат ҳудудларда ташкил этилаётган 20 та кичик саноат зонасида 229 та инвестицион лойиҳа ҳисобига амалга оширилади.

Лойиҳаларнинг умумий қиймати 782 миллиард сўм.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутатлари КСЗларни ташкил этиш бўйича жорий йилнинг 27 майида қарор қабул қилган. Орадан бир ҳафта ўтмай Наманган шаҳар (4 та), Косонсой, Чуст (ҳар бирида 3 тадан), Поп, Тўрақўрғон, Уйчи ( ҳар бирида 2 тадан), Норин, Чортоқ, Янгиқўрғон (ҳар бирида 1 тадан) туманларида кичик саноат зоналари ташкил қилинди.