Наманганда чехлар цемент заводи қуради

Наманганда чехлар цемент заводи қуради

Фото: Дунё АА

Наманган вилоятида Чехиянинг «PSP Engineering» компанияси билан базальт тоғ жинсларига қайта ишлов бериш орқали улардан толали материаллар олиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Музокаралар доирасида «PSP Engineering» компанияси вакиллари Наманган вилоятида цемент заводи қуришга тайёр эканини яна бир тасдиқлади. Бугун муҳандислик ва асосий лойиҳалаш бўйича ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

«Pro Euro Cement» МЧЖ қўшма корхонаси «Arona International b.v.» ва «PSP Engineering» иштирокида лойиҳа буюртмачиси сифатида фаолият юритади. Заводнинг қурилиши тахминан уч йил давом этади.