Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда шакарни қиммат нархда сотаётганларга тегишли чоралар кўрилди
31.07.2017 11:24,  
4

Вилоятда шакарнинг 1 килограмм чакана нархи 5200 сўм этиб қатъий белгиланган бўлиб, маҳсулотни юқори нархларда сотилишининг олдини олиш юзасидан мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Бундай назорат тадбирлари натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 37 та ҳолат қайд этилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, Наманган шаҳридаги “Чорсу деҳқон бозори” ҳудудида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Анваржон Обидов 55 килограмм шакарни ҳар бир килограммини 6000 сўмдан сотаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, Мингбулоқ туманидаги “Самижон универсал барака бозори” ҳудудида ўтказилган назорат тадбирида эса фуқаро Моҳира Худойназарова 90 килограмм шакарни белгиланган нархдан юқори нархда сотаётганлиги маълум бўлди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан баённомалар расмийлаштирилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан