Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






NASA Россия ҳарбий сунъий йўлдоши ҳалокатга учраганини тасдиқлади
7.02.2020 18:04,  
871

NASA ҳалокатга учраган Россиянинг Космос-2491 ҳарбий сунъий йўлдоши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, аммо ҳалокат сабаби ҳали номаълум дейилади агентликнинг Жонсон космик маркази ҳисоботида.

"Космос-2491 2019 йил декабрида қулаб тушди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу воқеа GMT 13.02 да (Тошкент вақти билан 18.02 - таҳр.) 2019 йил 23 декабрда, тахминан 6 йил орбитада бўлганидан кейин содир бўлди", дейилади хабарда.

2013 йил декабр ойида Плесецк космодромидан Рокот ракета учириш воситаси ёрдамида тўртта ҳарбий сунъий йўлдош учирилди, улардан бири Космос-2491 эди. Кейинчалик Ғарб оммавий ахборот воситалари бу маневр «сунъий йўлдошлар қотили» бўлишини айтишди.

2014 йил охирида Роскосмоснинг собиқ раҳбари Олег Остапенко бу маълумотни рад этиб, Космос-2491 РосФА билан биргаликда олиб борилаётган ташаббус эканлигини айтди. Бироқ, анъанага кўра, фақат рус ҳарбий сунъий йўлдошлари "Космос" номларини ва серия рақамини олишади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан