НАТО Россияни Вена шартномасини янгилашда иштирок этишга таклиф қилди

НАТО Россияни Вена шартномасини янгилашда иштирок этишга таклиф қилди

НАТО Россияни ишонч, хавфсизликни таъминлаш ва ЕХҲТ минтақасидаги ҳарбий можаролар хавфини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгиловчи Вена шартномасини янгилашда иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда Алянснинг ҳарбий қўмитаси раиси Стюарт Питчга таяниб РИА Новости хабар бермоқда. 

"Биз кўпроқ шаффофлик бўлиши учун Россияни Вена ҳужжатини модернизация қилишда иштирок этишга чақирамиз", - деди жаноб Питч.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги пайтда Очиқ осмон тўғрисидаги шартнома бўйича аниқликлар йўқ ва қуролларни бошқариш архитектураси "емирилишга мойил".

"Очиқ осмон шартномаси тўғрисида ҳозирча аниқлик йўқ, аммо алянс ўнлаб йиллар давомида қурол назорати бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда. Қурол назорати архитектураси йўқ қилинмоқда, Россия ўзининг халқаро мажбуриятларини бажармаяпти. Биз эса ўз қурол назоратимизни сақлашимиз керак — бу НАТОнинг сиёсати ", - дея қўшимча қилди у.

Вена шартномаси ЕХҲТ шафелигида Россия ва НАТОнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги учун тузилган. Ҳужжат 1991 йилда имзоланди, аммо кейин бир неча бор янгиланди. Унда Европада ҳарбий можароларнинг олдини олишнинг асосий механизмлари, шунингдек, ҳарбий машқлар тўғрисида хабар бериш қоидалари мавжуд.