2017-2026 йилларда Навоий кон-металлургия комбинати ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, 2026 йилгача 3 миллиард 63 миллион долларлик 27 лойиҳа амалга оширилади.
Натижада комбинатда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ортиб, 31 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинати жаҳондаги олтин ва уран ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ўнлигига киради. Ҳозирда комбинатда 60 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда.