ОПЕК+ давлатлари келиша олмади. Нефть нархи 31 долларгача тушиб кетди

ОПЕК+ давлатлари келиша олмади. Нефть нархи 31 долларгача тушиб кетди

Нефть нархининг пасайишига коронавирус туфайли нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича ОПЕК + давлатлари келиша олмаганлиги сабаб бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Лондон биржасида ICE савдоси пайтида Brent маркали нефтни етказиб бериш учун фючерс нархи 42,6 %га пасайган ва бир баррел нефт нархи 31,74 долларга тушиб кетган.

Апрелдаги WTI нефть фючерсларининг нархи 48,9 фоизга пасайиб, бир баррели учун 27,72 долларни ташкил этди.

ОПЕК + давлатлари Венадаги музокаралар давомида коронавирус туфайли нефтга талаб пасайиши шароитида уни қазиб олишни қисқартириш бўйича ўзаро келиша олмади. Нефт қазиб олувчиларнинг келиша олмагани фонидаги хабарлар тарқалаётган бир пайтда жаҳонда нефт нархи тушиб бормоқда.

ОПЕК 2020 йил охирига қадар нефть қазиб олишни кунига 1,5 миллион баррелга камайтиришни таклиф қилган эди. Бироқ, Россия ва Қозоғистон бу таклифга қарши чиқишди.