Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






OPEK жамғармаси Ўзбекистонга 40 миллион доллар ажратади
6.04.2023 09:56,  
39

БАА ахборот агентлиги “WAM” маълум қилишича, OPEK Халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонда шамол энергиясидан фойдаланадиган иккита электр станцияси қуриш, мажмуадан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишга ҳисса қўшиш учун 40 миллион долларлик иккита кредит ажратади.

Бу қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш, энергия мажмуасини диверсификация қилиш ва иссиқхона гази чиқиндисини камайтириш бўйича мамлакатимиз салоҳиятини оширади.

Жамғарманинг Австрия пойтахти Вена шаҳридаги қароргоҳи томонидан эълон қилинган баёнотда OPEK Жамғармаси Бош директори доктор Абдул Ҳамид Ал-Халифа Ўзбекистондаги тегишли идоралар, хусусий сектор ва энергетика соҳасида ривожланиш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорлик қилишдан мамнунлигини билдирди. Арзон нархда тоза энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда қайта тикланадиган энергия манбалари улушини оширишга қаратилган лойиҳаларни тақдим этди. 

Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий сектор иштирокини ошириш муҳим, - деди Абдул Ҳамид Ал-Халифа.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан