Нега ҳид ва таъм сезишнинг йўқолиши коронавирус беморларининг барчасида намоён бўлмайди?

Нега ҳид ва таъм сезишнинг йўқолиши коронавирус беморларининг барчасида намоён бўлмайди?

Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавирус инфекцияси бўйича муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарди.

Савол: Нимага бир хил COVID-19 билан касалланган беморларда ҳид ва таъмни сезиш йўқолади. Айрим беморларда йўқолмайди. Бу коронавирус инфекциясими ёки бошқа инфекция белгиларими?

Жавоб: Олимлар томонидан ҳид ва таъмни йўқолиши бу тўлақонли COVID-19 касаллигининг классик симптомлари ҳисобланиши исботланган, фақат улар ҳамма беморларда ҳам намоён бўлмайди.

Бу кузатиладиган симптомлар COVID-19 енгил шаклида ўтиши эҳтимоли юқорилигини билдиради. Лекин шифокорга вақтида мурожаат қилиш тавсия этилади.