Марказий Осиё фуқаролари сўнгги вақтларда иккинчи бор Туркиядаги терактларга алоқадор бўлиб чиқмоқда, деб ёзади Спутник нашри. Отатурк номидаги халқаро аэропортдаги ҳужум чечен, қирғиз ва ўзбек томонидан амалга оширилган эди. Улар "ИШИД" сафида тайёргарлик ўташгани маълум қилинганди.
Эндиликда эса, Янги йил оқшомида Туркиядаги Reina тунги клубига ҳужум уюштирган ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди, деб ёзади нашр.
"Туркия ва Сурияда айни вақтда қирғиз, ўзбек, тожиклар сони қанчалигини аниқ айтиб бўлмайди. Улардан, асосан камикадзе-террорчилар сифатида фойдаланишади. Туркиядаги терактларга ўзбек ва қирғизларни жалб қилган "ИД" уларнинг турклар билан ўхшаш жиҳатларидан фойдаланади", — деб ёзади нашр The National Interest порталига таянган ҳолда.
Мақолада минтақада вазиятни барқарорлаштириш учун Марказий Осиё мамлакатлари биринчи навбатда таълим тизимини тубдан яхшилаш кераклиги ҳақида сўз боради.
"Малакага муҳтож мураббийлар, эскирган дарсликлар, коррупция ва педагоглар ойлигининг пастлиги — ҳукумат мана шуларга қарши курашиши даркор. Чунки яхши таълим олмаган ёшлар профессионал ёлловчилар учун осон ўлжага айланади", — дейилади мақолада.
"Марказий-Осиё минтақаси раҳбарлари ўз халқининг ҳалокат ёқасида турганини инкор қилар экан, минтақа фуқаролари "ИД" сафини тўлдиришда ва чет мамлакатларда терактлар содир этишда давом этаверади. Бу ҳақда Истанбул аҳолисидан сўранг", — деб ёзган The National Interest.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Нега ўзбеклар ва қирғизлар Туркиядаги терактларнинг қулай ижрочисига айланмоқда?
21.01.2017 18:37,
11
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Жаҳон
13.11.2022 01:53,
100
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан