Нега Ўзбекистонда бир кун ичида коронавирус юқтирганлар сони кескин ортиб кетди?

Нега Ўзбекистонда бир кун ичида коронавирус юқтирганлар сони кескин ортиб кетди?

Фото: ССВ

Аввал маълум қилганимиздек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг давомида муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Ваколатли ташкилотлар бир кунда зарарланганларнинг сони кескин ортаётгани НИМА БИЛАН БОҒЛИҚ экани тўғрисидаги саволга жавоб беришлари мумкинми? Бу ваҳимани кўпайтирмоқда. Айнан қайси карантин муассасасида ортиш кузатилмоқда?

Жавоб: Касалланиш сонининг ортиши асосан карантинга олинган беморларда аниқланаётгани билан боғлиқ.

Аввал ҳам маълум қилганимиздек, бугунги кунда уй шароитида — 61 715 киши, стационар карантинда — 23 316 киши карантинга олинган. Уларнинг барчаси коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотда бўлган ёки эпидемик нохуш вазиятли мамлакатлар келтирилган.

Ваҳимага асос йўқ. Мутахассислар ва жалб қилинган соҳа вакиллари ишлашмоқда. Уларнинг ҳар бирларининг вазифалари аниқ ва улар режага кўра ўз ишларини бажаришмоқда.