Нидерланд олимлари коронавирусга антиорганизм топдилар

Нидерланд олимлари коронавирусга антиорганизм топдилар

HDR

Голландиялик олимлар биринчи маротаба COVID-19 коронавируси келтириб чиқарадиган инфекцияни блоклайдиган антиорганизмни топдилар. Бу ҳақда Universal-SCI хабар бермоқда.

Эрасмус тиббиёт марказининг ҳужайра биологияси профессори Франк Гроссфелднинг фикрича, аниқланган антиорганизм коронавирусга қарши дориларни тайёрлаш учун ишлатилиши мумкин. Олимлар антиорганизмни COVID-19 вирусли инфекциясини лаборатория тадқиқотларидан сўнг аниқлай олишди.

"Биз бирор чорасини қилишимиз керак ва катта эҳтимол билан биз бу чорани топдик деб ўйлайман. Шунинг учун биз дарҳол шу йўналишда ишлашни бошлаб юбордик", дея қўшимча қилди олим.

Таъкидланишича, энди ушбу антиорганизм одамларда синовдан ўтказилиши керак ва бу тажрибалар бир неча ойга чўзилиши мумкин. Тадқиқот ўтказилиши учун бошқа биология олимларидан рухсат олиниши керак.

Бундан ташқари, олимлар самарадорлик ҳақида гапириш ҳали жуда эрта эканлигини таъкидлашмоқда, чунки муҳими даволаш эмас, балки профилактика, шунинг учун коронавирусга қарши эмлашни топиш керак.