Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев автобусдаги ёнғин натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар юзасидан ҳамдарлик билдирди.
“Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан бу йўқотиш сабабли ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдарлик билдираман, жароҳтланган фуқароларнинг тезроқ соғайиб кетишларини тилайман”, - дейилади Қозоғистон Президенти номидан йўлланган телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда автобуснинг ёниб кетиши натижасида 50 дан ортиқ ўзбекистонликлар ҳалок бўлишди.