Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Хитойга расмий ташриф билан боради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"2018-йилнинг 6-7-феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Таҳқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлади", — деб таъкидланган хабарда.
Ташриф дастурига кўра ХХР Ташқи ишлар вазири Ван Йи, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилади.
Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.