Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистон темир йўллари” Қарши ва Шаҳрисабзга иккита поезд рейсини бекор қилди
16.07.2019 11:34,  
25

Жорий йилнинг 23 июль куни “Самарқанд – Қарши” участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилади.  Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар қилмоқда.

“Шу муносабат билан "Тошкент - Қарши" йўналишида ҳаракатланадиган 758/757-сонли “Афросиёб” электропоезди шу куни ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу санада 8/7-сонли “Тошкент – Шаҳрисабз” йўналишидаги тезюрар поезд қатнови бекор қилинади. Ушбу кунга харид қилинган чипталар вокзал кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан