Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси РПЛнинг август ойидаги "энг яхши ўйинчиси" деб топилди
3.09.2019 14:18,  
3

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия Премьер Лигасининг август ойидаги "энг яхши ўйинчиси" деб топилди.

Июль ойида ҳам ҳамюртимиз энг яхши бўлишга даъвогарлар орасида бор эди, аммо якунда Собелев ушбу номга муносиб кўрилган.

Бу сафар эса РПЛ ва "Матч Премьер" экспертлари бир овоздан ўзбекистонлик ўйинчига овоз беришди.

Ўзбекистон терма жамоаси форварди ўтган ой Россия чемпионатида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлди.

"Ростов" РПЛнинг 8-турида Москвада “Локомотив” меҳмони бўлиб,  2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Ушбу баҳсда Элдор икки бора рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Ҳозирда Шомуродов 8 та гол билан  тўпурарлар пойгасида "Крилья Советов" ҳужумчиси Александр Собелевдан олдинда бормоқда.  Собелев ҳисобида 7 та гол бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан