Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Фаластин долзарб масалаларни муҳокама қилди
25.04.2017 14:31,  
7

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Фаластин ташқи ишлар вазири ўринбосари Мазен Шамия билан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Фаластин муносабатлари, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Фаластин элчиси Муҳаммад Таршаҳани иштирок этди. Фаластин Давлати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Олий Мажлис, қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан