Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш кескин камайди
23.03.2017 13:57,  
11

Умумжаҳон автомобил ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (OICA) дунё мамлакатларида 2016 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони ҳақида маълумот эълон қилди.

OICA маълумотларига кўра, ўтган йил давомида Ўзбекистонда 88 152 та автомобил ишлаб чиқарилган. Бу 2015 йилга нисбатан 52,5 фоизга кам.

Шуни айтиб ўтиш керак-ки, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг асосий  "истеъмолчиси" бўлган Россияда 2014 йилда юз берган иқтисодий танглик, бу ерда автомобиллар савдоси кескин камайишига олиб келди.

2014 йилда Ўзбекистонда 245 660 та автомобил ишлаб чиқарилган бўлса, 2015 йилда 185400 та атвомобил ишлаб чиқарилди. Бу 2014 йилга қараганда 24,5 фоизга кам.  

Эслатиб ўтамиз, автомобил ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон МДҲ мамалкатлари орасида иккинчи ўринда туради. Россияда 2016 йилда 1,3 млн дона автомобил ишлаб чиқарилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон автомобил ишлаб чиыариш бўйича  Голландия, Финляндия, Миср, Сербия ва  Украина каби мамалкатлардан олдинда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан