Ўзбекистонда тез орада Bars бренди остида автомобиль шиналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ангренда йилига 3 миллион дона автошина ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Bars автошиналари GM Uzbekistan қўшма корхонасига етказиб берилади. Ички бозорни таъминлашдан ташқари, йилига 60 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши мўлжалланмоқда.
Айни пайтда заводда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шу йилнинг 1 сентябрь куни корхонада дастлабки маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва халқаро мувофиқлик сертификати олиш учун синовдан ўтказилиши кутилмоқда.