Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда терроризмда айбланаётган АҚШ фуқароси Грузияда қўлга олинди
15.02.2017 15:37,  
2214

Грузия полицияси ходимлари Батуми аэропортида Интерпол билан ҳамкорликда Ўзбекистонда терроризмда айбланаётган АҚШ фуқаросини қўлга олдилар, деб хабар берди РИА Новости Грузия ИИВ матбуот хизматига таяниб.

"Тбилиси Интерполи ва ИИВ патруль полициясининг Ажария департаменти "Батуми аэропорти" назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамкорликда ўтказган операция натижасида Батуми аэропортида Тошкент Интерполи томонидан халқаро қидирувда бўлган АҚШ фуқароси, 1978 йилда туғилган Л.К. қўлга олинди",- дейилади хабарда.

Л.К. Ўзбекистон Жиноят кодексининг терроризм, жиноий уюшма тузиш, қўпорувчилик содир этиш ва ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда эгаллаш моддалари билан айбдор деб топилган.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирда қўлга олинган шахсни экстрадиция қилиш учун зарурий чоралар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан