Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди
25.03.2019 12:36,  
23

Вазирлар Маҳкамасининг 22 мартдаги қарори билан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, кўкрак нишони билан давлат органлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Давлат органлари ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 октябрга қадар адлия органларига тақдим этиши лозим.

Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан