Ўғирланган банк карталарини сотган 30 дан ортиқ хакер ҳибсга олинди

Ўғирланган банк карталарини сотган 30 дан ортиқ хакер ҳибсга олинди

Российская газета

Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Россияда ўғирланган банк карталарини 90 та онлайн-дўкон орқали сотаётган 30 дан ортиқ хакерларни ҳибсга олди. Бу ҳақда ФХХга таяниб, РИA Новости хабар бермоқда.

Таъкидланишича, тажовузкорлар Россия ва хорижий молия институтларининг кредит ва дебет карталари маълумотларини ўғирлаб сотишган.

Пулни турли мамлакатлар фуқаролари йўқотишган (уларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум), ушланганлар интернет орқали турли ҳил қимматбаҳо буюмлар сотиб олган. 

Хакерлар Қрим, Шимолий Осетия, Калуга, Ленинград, Москва, Псков, Самара ва Тамбов вилоятларида, шунингдек Москва, Санкт-Петербург ва Севастополда ҳибсга олинган.