Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лукашенко Россияга: «Оҳ, Помпео келди» деб қичқирманг. Эртага Трамп келади
4.02.2020 15:55,  
1142

Россия “Белтрансгаз”ни сотиб олаётганида Беларусни Россиядаги ички нархларга “олиб келишни” ваъда қилганди, деди мамлакат президенти Александр Лукашенко.

“Белтрансгаз“ни сотиб олаётганда бизни беш йил ичида Россиядаги ички нархларга “олиб келишни” ваъда қилгандингиз, шундай экан, олиб келинг. Нега бизни алдаяпсиз? Бундан ташқари, бизни буни унутиб юборган деб ўйлаяпсиз“, — деди Беларусь президенти. Лукашенко Минск “шунчаки ҳалол, соф, шаффоф муносабатларни хоҳлашини“ айтди.

“Хоҳламасангиз, бу ҳақда айтинг. “Оҳ, Помпео келди“ деб қичқирманг. Эртага Трамп келади. Унда нима қилишади?“ – деди у.

Лукашенко Беларусь суверен ва мустақил давлат сифатида ташқи сиёсатни қандай олиб боришни ўзи белгилашини таъкидлади.

“Ёки бу билан Россияга зарар етказдикми? Йўқ“, — деб қўшиб қўйди у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Марказий Осиёга ташрифидан олдин Беларусга келган эди ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашини ва энергия ресурслари борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди.

“АҚШ Беларусга ўз суверен давлатини ташкил қилишига ёрдам бермоқчи. Энергия ресурслари ишлаб чиқарувчиларимиз сизларни зарур нефть билан рақобат нархларида юз фоизга таъминлашга тайёр. Бизни чақирсангиз бас!“ – деди Помпео.

Шунингдек, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриб, диний фаоллар, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан