Олег Тинков “Тинкофф банк”ни МТСга сотиш тўғрисида келишиб олди – The Bell

Олег Тинков “Тинкофф банк”ни МТСга сотиш тўғрисида келишиб олди – The Bell

Россиялик банкер ва миллиардер Олег Тинков ҳамда Яндекс ўртасидаги Тинкофф банкни сотиш бўйича келишувлар “оғир аҳволга” келиб қолган. Бу ҳақда The Bell нашри томонлардан бирига яқин бўлган икки манбага таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг иккала суҳбатдоши ҳам келишув бўлмаслигини истисно қилмайди. Шу билан бирга, Олег Тинков, The Bell хабарига кўра, МТС билан эҳтимолий битим ҳам музокара ўтказган.

МТСни назорат қилувчи акциялар пакетига Владимир Евтушенковнинг “Система” акциядорлик молиявий корпорацияси томонидан эгалик қилади. Айни пайтда ишбилармон қарор қабул қилмаган ва хабарга изоҳ беришдан бош тортди.

Шунингдек, Тинкофф банк, Яндекс ҳамда МТС ҳам шарҳ бермаган.

The Bell нашрининг тушунтиришича, Тинков ва Яндекс ҳали мажбурий ҳужжатларни имзоламаган. Бу "Тинков жарималардан қўрқмасдан бошқа тузилмалар билан музокараларни давом эттириш ҳуқуқига эга" деган маънони англатади.

Тинкофф банкни бошқарувчи TCS Group жорий йилнинг 22 сентябрида рақамли банкнинг Яндексга сотилиши ҳақида хабар тарқатган эди. Яндекснинг таъкидлашича, битим бўйича якуний қарор 29 октябрга белгиланган акциядорлар йиғилишида қабул қилинади.