Atlas бренди остидаги автомобиллар Қорачой-Черкес Республикасида 2020 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
«O‘zavtosanoat» АЖ Россияда Spark русумли автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди. Бу ҳақда «O‘zavtosanoat» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқовга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Ҳозирда икки томонлама ишчи гуруҳ Қорачай-Черкес Республикаси учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқмоқда. У ерда ишлаб чиқарилган автомобиллар рақобатбардош ва арзон нархларда бўлиши учун биз ҳисоб-китоб қилишга ҳаракат қилмоқдамиз», - деди Умурзоқов.
Аввалроқ, Ravon R2 (Spark) Россия бозорларида қарийб 10 минг $дан сотилаётгани хабар қилинган эди.