Ўзбекистон Қирғизистонга шахсий ҳимоя воситалари ва тезкор-тестларни тақдим этди

Ўзбекистон Қирғизистонга шахсий ҳимоя воситалари ва тезкор-тестларни тақдим этди

Turmush

Ўзбекистон шахсий ҳимоя воситалари ва тезкор-тестларни Қирғизистонга топширди. Ушбу ёрдам Ўзбекистон Бош вазир Aбдулла Aрипов ташаббуси билан тақдим этилди. Бу ҳақда Қирғизистонинг Turmush нашри хабар берди.

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакилининг сўзларига кўра, 29 март куни эрталаб соат 04:00 да Ўш шаҳрига "Дўстлик" назорат-ўтказиш пункти орқали ёрдам кўрсатилган.

Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев 10 минг ниқоб ва 900 та ҳимоя костюмини, Aндижон вилояти ҳокими Ш.Aбдураҳмонов 4800 та тезкор тест ва реактивларни топширди.

Назорат-ўтказиш пунктида уларни ҳукумат элчиси У.Жилкибаев кутиб олди.

Ушбу воситалар коронавирусни тезкор равишда текшириш учун обсервацияга юборилади. Ҳимоя ускуналари эса тиббий ходимларга берилади.