Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ватикан вакили билан учрашди
12.12.2019 12:16,  
106

2019 йилнинг 11 декабрь куни бугун Рим шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ватиканнинг давлатлар билан муносабатлар бўйича котиби, архиепископ Пол Ричард Галлахер билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги ҳамкорликка оид қатор масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, давлат раҳбарларининг мулоқоти ва бошқа даражадаги доимий алоқалар Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини белгилаш ва уларга эътибор қаратиш имконини бериши таъкидланди.

Шу куни, Рим шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Италия Республикаси Бош вазирининг дипломатик Маслаҳатчиси, Элчи Пиетро Бенасси билан ҳам учрашди.

Пиетро Бенасси / Манба: fidal.it

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалар муҳокама қилинди.

Бўлажак Ўзбекистон-Италия саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди, унинг мазмунли қисми ва шартномалар лойиҳалари батафсил кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан