Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон суверен кредит рейтинги кутилмаси “Барқарор”дан “Салбий”га ўзгартирилди
6.06.2020 11:12,  
235

5 июн, жума куни “S&P Global Ratings” халқаро кредит рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда агентлик Ўзбекистон суверен кредит рейтингини 

“BB-” даражада сақлаб қолган.

Қатор ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда мазкур ҳисоботда мамлакатимиз кредит рейтингининг кутилмаси “Барқарор”дан “Салбий”га ўзгартирилди.

 Ушбу “Салбий” кутилма коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсири ҳамда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб қилинаётган маблағлар ҳисобига Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи сўнгги 12 ой давомида сезиларли ўсгани билан изоҳланган. 

Шу билан бирга, “S&P Global Ratings” томонидан давлат ташқи қарзи юқори суръатлар билан ўсишига қарамай у билан боғлиқ хатарлар ҳануз паст даражада эканлиги эътироф этилган.

2020 йил 1 июнь ҳолатига давлат ташқи қарзи 16,9 млрд. АҚШ долларни ёки Ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 29,2 фоизни ташкил этмоқда. 

Мавжуд ташқи қарзнинг 11,4 млрд. АҚШ доллари ёки 67 фоизи ҳукумат номидан ёки давлат кафолати остида давлат корхоналарининг инвестицион лойиҳа ва дастурларига жалб қилинган маблағлардир.

Ҳисоботда “S&P Global Ratings” томонидан қуйидагилар келгусида мамлакатимиз халқаро суверен кредит рейтингига ижобий таъсир этувчи омиллар ҳисобланади:

  • Ташқи қарз ўсиш суръатларининг ўрта муддатларда пасайиши;
  • Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциялашуви ва давлат улушига эга корхоналарни ислоҳ қилиш натижасида иқтисодиётнинг ўсиш салоҳияти ва барқарорлигини яхшиланиши;
  • Диверсификациялашган давлат бюджети даромадлари базаси ва экспорт таркиби.

Шу билан бирга, “S&P Global Ratings” томонидан қуйидагилар республиканинг халқаро суверен кредит рейтинг баҳоларига салбий таъсир этувчи омиллар сифатида келтирилган:

  • 2023 йилгача ташқи қарз ортиши туфайли фискал баланснинг сезиларли ёмонлашуви ҳамда ташқи қарзни янада тезроқ ўсиши; 
  • Давлат улушига эга корхоналар ҳолатининг заифлашуви натижасида давлат мажбуриятларининг ортиши;
  • Олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай иқтисодиётда долларлашув даражасининг сезиларли ўсиши.  

Юқоридагилардан келиб чиқиб, рейтинг кутилмасини яхшилаш учун давлат қарзини макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш ҳамда ташқи қарз ўсишини қатъий назорат қилиш талаб этилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан