Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон тараққиётига тўсиқ бўлаётган этатизм
28.04.2020 15:31,  
1243

Этатизм – мафкуравий оқим бўлиб, унга кўра жамият ва одамлар тақдиридаги энг муҳим институт сифатида давлат ва ҳукумат эътироф этилади.

Этатизмга кўра, барча жараёнлар фақат давлатга бўйсунган бўлиши лозим. Этатизм (давлатпарастлик), одатда фуқаролик жамияти, демократия, либерализм, кенг қамровли тараққиётнинг тескариси, акси сифатида кўрилади.

Ўзбекистон биринчи маъмурият даврида абсолют этатизм, яъни мутлақлаштирилган давлатчилик ва ҳукуматчилик даврини бошидан кечирди. Бу даврда давлат, ҳукумат мутлақ олий инстанция сифатида кўриларди, жамият эса унинг манбаси ва тобеси сифатида қараларди. Давлат потенциали, унинг қудрати жамиятда эркин фикрлаш ва ижтимоий ривожланишга тўлақонли тўсиқ даражасига етганлиги, иккинчи маъмурият томонидан танқидий баҳоланган эди.

Иккинчи маъмурият даврида ҳам сиёсий элита, давлат ва нодавлат ташкилотлари мулозимлари радикал этатизмдан чекина олишмаяпти. Сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлари, касаба уюшмалари ва уларни раҳбарлари ҳам, ўзларининг фикрлаши ва хатти-ҳаракатларида энг аввало, давлатни, яъни ҳукуматнинг тор талқин қилинадиган манфаатларидан келиб чиқиб иш юритмоқда. Бу – жиддий муаммо. Одатда тараққиётга эришиш учун ҳар бир соҳа вакиллари ўз вазифаларини малакали бажаришлари керак бўлади. Лекин, ҳамма фақат ҳукумат атрофида гирди-капалак, бошқа соҳалар эса – реал ҳимоясиз қолмоқда.

Мисол учун, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ўз фаолиятида Молия вазирлиги ёки ҳукуматнинг вазифаларини ўйлаб эмас, ўз оталиғидаги тадбиркорларни ўйлаб иш қилиши керак бўлади. Ҳозирги кунларда эса, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти: “Биз кузатяпмиз, ижтимоий тармоқларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга чақириқлар бўлмоқда, ёрдамга муҳтож аҳолига пул тарқатиш таклиф қилинмоқда. Биз бу таклифларни қўллаб қувватлаймиз. Агар шундай қилинса, бу тадбиркорларимизга қўшимча тушум ва моддий-маънавий ёрдам бўларди!” дейиши мантиқан тўғрироқ бўларди.

Ёки “ҳукумат таклифи билан, ёрдамга муҳтож аҳолига кўмак бериш – саховат кўрсатиш, тадбиркорларга тавсия қилинди. Биз бу жараёнларда, тадбиркорларга босимлар бўлмаслиги учун, узлуксиз алоқа номерларини жорий қилмоқдамиз. Агар қайси тадбиркорга босимлар бўлса, биз билан боғлансин, уни ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўзимизга оламиз” дейишса, ҳуқуқий жиҳатдан тўғри бўларди.

Этатизм, ҳозирги вазиятда мувозанатни бузилиши, фуқаролик жамияти секторларини ривожига тўсиқ сифатида кўрилиши керак. Ўзбекистонга радикал ва абсолют этатизм эмас, мўътадил ва рационал этатизм керак. Ўзбекистоннинг узоқ муддатли муаммоси – нураб бораётган давлатчилик эмас, 34 миллионлик аҳоли учун зарур бўлган тараққиётни, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳисобланади. Ўтган даврда эса, бундай иқтисодий-ижтимоий ўсишни ягона тўсиғи ҳам, тўғоноғи ҳам айнан радикал этатизм бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан