Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айирбошлаш ҳажми 770 миллион долларга етди
18.11.2019 17:59,  
96

Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида йўл харитаси ишлаб чиқди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шартнома Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегациянинг Қозоғистонга ташрифи доирасида Жамшид Ходжаев ҳамда Қозоғистон бош вазири Аскар Маминлар томонидан имзоланган.

Ҳужжат 2019-2024 йилларда қишлоқ хўжалигида илм-фан, ишлаб чиқариш, сертификатлаш, савдо қилиш, соҳани рақамлаштириш, ветеренария ҳамда қорамолчилик бўйича ҳамкорлик қилишни кўзда тутади.

Қайд этиш керакки, иккала мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айирбошлаш ҳажми 770 миллион долларга етди.

Қозоғистон Ўзбекистонга қовун, буғдой дони ва уни, шакар, қорамол ва буғдой чиқитлари экспорт қилади. Ўзбекистон эса қўшни мамлакатга олча ва гилос, узум, ўрик, шафтоли, хурмо, помидор ҳамда сабзавотлар сотади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан