Ўзбекистон ва Россия товар айланмасини йилига $10 млрд.га етказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Россия товар айланмасини йилига $10 млрд.га  етказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Россия яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларгача оширишлари мумкин, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Москвага хизмат сафари чоғида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

Москвада Умрзоқов Россия Бош вазирнинг ўринбосари Алексей Оверчук, саноат ва савдо вазири Дмитрий Мантуров ва иқтисодий тараққиёт вазири Михаил Решетников билан учрашди.

2019 йилда ўзаро савдо ҳажми 6,63 миллиард долларни ташкил этди ва бир йил олдингига нисбатан 15,6 фоизга ўсди. Ўтган йили Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар (шундан тўғридан-тўғри - 650 миллион доллар) рус сармояси киритилган, 2020 йилнинг биринчи чорагида эса - 329,5 миллион доллар инвестиция қилинган, 2020 йил якунларига кўра 1,5 миллиард долларлик Россия сармояси ўзлаштирилиши кутилмоқда.