Ўзбекистонда Биологик хавфсизлик ва Ген технологиялари маркази ташкил қилинди

Ўзбекистонда Биологик хавфсизлик ва Ген технологиялари маркази ташкил қилинди

Аввал хабар қилганимиздек, «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ–4790-сон, 27.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг (Санитария-эпидемиология хизмати) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳамда ҳуқуқлари белгиланди.

Санитария-эпидемиология хизматига тиббий мажбурлов чорасини қўллаш ҳуқуқи берилди

Қарор билан қуйидагилар ташкил қилинди:

- Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик мақомига эга бўлмаган Биологик хавфсизлик маркази ҳамда Ген технологиялари маркази;

- Санитария-эпидемиология хизмати марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тегишлича Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлили ва истиқболни белгилаш маркази ва унинг бўлинмалари.

Қарорга кўра шунингдек, хавфни таҳлил қилиш механизмини жорий қилиш учун назорат остидаги объектларнинг ягона электрон базаси яратилади ва 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимига интеграция қилинади.