Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Fix Price — барча маҳсулотни бир хил нархда сотадиган тармоқ товар белгиси рўйхатдан ўтказилади
17.02.2020 17:51,  
300

Fix Price дўконлари тармоғини бошқарувчи «Best Prays» МЧЖ Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказишга сўров юборди. Бу Интеллектуал мулк агентлигининг «Интеллектуал мулк» маълумотлар тизимида акс этган.

Компания лотин ва кирилл алифболаридаги 5 та Fix Price савдо белгиларини рўйхатдан ўтказади.

2019 йил ёзида компания Тошкент шаҳрида янги ходимларни ишга олишни бошлаган ва ушбу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистонда ‘fix-price.uz’ домени ҳам рўйхатдан ўтказилган. «Spot» нашрининг ёзишича, экспертлар доменнинг банд қилиниши киберсквоттинг бўлиши мумкинлиги, сабаби бу ҳақда ‘Fix Price’ янги ходимларни ишга олишни бошлагани ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин маълум бўлгани ва доменни рўйхатга олган шахс Бухоро вилоятида истиқомат қилиши шубҳали туюлмоқда.

Fix Price дўконлар тармоғи variety, store, pound shop, dollar store ва бошқа номларда танилган «барча нархлар аниқ белгилаб қўйилган дўкон» форматида ишлайди.

Бу универсал чакана савдо дўконида турли озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари бир хил белгиланган нархда, дейлик, 25 минг сўмдан сотилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан