Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳашамат учун солиқ жорий этилиши мумкин
19.09.2019 15:15,  
717

Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Президентининг «Республикада гематологик ва бошқа оғир касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволашни молиялашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 16 миллионга яқин одамда саратон аниқланади. Мазкур касаллик оқибатида уларнинг 9 миллионга яқини вафот этади. 70 фоиз ҳолларда саратон орқали ўлим даромад даражаси ўртача ва паст бўлган мамлакатлар ҳисобига тўғри келади. Хусусан, Ўзбекистонда онкологик касалликлар билан 100 мингдан ортиқ одам азият чекади, ҳар йили 20 минг одамни саратон касаллиги аниқланади.

Беморларни, айниқса, саратон ва бошқа оғир касалликларга чалинган болаларни муносиб даволаш ва молиялаштиришни таъминлашда давлатнинг ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида молиялаштириш учун махсус жамғарма ташкил этиш режалаштирилган.

Жамғарма ўз маблағларини қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантиради:

— алкоголли ичимликлар, таркибида шакар миқдори юқори бўлган алкоголсиз ёки кам алкоголли ичимликларни олиб кириш ва сотиш учун солинадиган солиқ йиғимлари маблағлари;

— тайёр тамаки маҳсулотлари (сигареталар), калян, электрон сигареталар ва тамаки ўрнини босувчиларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш учун солинадиган солиқ йиғимлар маблағлари;

— ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва ишлаб чиқариш учун солинадиган солиқ йиғимлари маблағлари;

—тунги клублар сифатида ишлайдиган корхоналар (ресторан, кафе, паб, бар) маблағларидан ажратмалар;

— жисмоний ва юридик шахсларнинг республикада ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини сотиб олиши ва 20 минг доллар ёки ундан ортиқ қийматдаги автомобилни импорт қилиб олиб кирганидаги йиғимлар;

—жисмоний шахслар томонидан кўп қаватли уйларда умумий майдони 200 квадрат метрдан ортиқ, якка тартибдаги уйлардан 500 квадрат метрдан ортиқ турар-жой биноалари харид қилинганидаги йиғимлар;

—пул маблағлари ва (ёки) бошқа мулк шаклидаги халқаро муассасалар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маблағлар ва хайрия ёрдамларини бериш;

— хайрия хайр-эҳсонларини йиғиш учун ўтказилган хайрия, маданий, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни ўз ичига олган хайрия ташкилотлари ва кўнгиллиларни жалб қилиш кампанияларидан тушган маблағлар;

—ортиқча пул маблағларини вақтинча банкларга жойлаштиришдан олинган даромадлар;

— қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан